Зўр лойиҳа! Бобур образида - Озодбек Назарбеков, Аваз Охун, Ҳасанбой ва машҳур юлдузларни кўринг
Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўзгача, фантастик фильм суратга олинди. Сиз бу мўжаз видеоасар орқали қадим ва бугунги Андижон, гўзал Ҳиндистон сари сайр қиласиз.. Андижонда таваллуд топган шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини айнан андижонлик машҳурлар ўзига хос талқинда ижро этишган. Видеоасар сизни замонавий ва қадим Андижон, Ҳиндистон сари сайр эттиради. Мазкур видеоролик сценарийсини Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов ёзган, постановкачи режиссёр Ғайрат Аҳмедов.